Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Россия Бахмутда мингдан ортиқ аскарларини йўқотди
Қуролли тўқнашувларда Россиянинг 1500 нафар аскарлари яраланган, ўнлаб рус техникаси йўқ қилинган, 10 дан ортиқ рус ўқ-дорилар омбори ёқиб юборилган.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина шарқидаги қамал остидаги Бахмут шаҳрида давом этаётган жангларда Россия кучларига катта зарар етказилганини маълум қилди.
Якшанба оқшомидаги нутқида Зеленский бир ҳафтада Бахмут йўналишида 1100 дан ортиқ Россия аскарлари йўқ қилинганини айтди.
Унинг қўшимча қилишича, қуролли тўқнашувларда Россиянинг 1500 нафар аскари яраланган, ўнлаб рус техникаси йўқ қилинган, 10 дан ортиқ рус ўқ-дорилар омбори ёқиб юборилган.
Украина Қуруқлик кучлари қўмондони генерал-полковник Александр Сирский душанба куни Бахмут атрофидаги вазият оғирлигича қолаётганини таъкидлади
“Вагнер” ҳужум бўлинмалари бир неча йўналишдан олдинга ўтиб, қўшинларимиз мудофаасини ёриб ўтишга ва олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Шиддатли жангларда ҳимоячиларимиз душманга катта талофатлар етказмоқда.
Душманнинг шаҳарни эгаллашга бўлган барча уринишлари артиллерия, танклар ва бошқа ўқ отиш воситалари билан қайтарилмоқда”, — деди Сирский.