Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди
Осиё футбол конфедерацияси Қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига (ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти) Равшан Эрматов номзоди тасдиқланди.
Равшан Эрматов — 1977 йил 9 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995-1999 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети)да таҳсил олган.
Равшан Эрматов ўзининг меҳнат фаолиятини Республика олий спорт футбол мактабида мураббий сифатида бошлаб, кейинчалик “Чиғатой” футбол олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, Ўзбекистон футбол федерацияси халқаро маркази мураббийи, 2004-2010 йилларда эса футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, 2010 йилдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Футбол назарияси ва услубияти” кафедраси катта ўқитувчиси, 2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаган.
Равшан Сайфиддиновичнинг мамлакат футболи ривожи йўлидаги улкан хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этилган ҳолда 2010 йилда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2015 йилда эса “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.