Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Тошкентда метро бекати вақтинча ишламайди
Мазкур ҳолат Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари билан боғлиқ.
Тошкент метрополитенининг 7-бекати (Қўйлиқ) 7 кунга ёпилади. Бу ҳақда метрополитен ўзининг Телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланмоқда.
Шу муносабат билан метрополитеннинг 7-бекати (Қўйлиқ) жорий йилнинг 11 март кунидан 18 март кунига қадар метро йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди.
«Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун эса 6- ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.