Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Фарҳод Манноповнинг рафиқаси халққа мурожаат қилди
Блогернинг ўлими ортидан жиноят иши очилиб, ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Марҳум блогер Фарҳод Манноповнинг рафиқаси Мунаввар Маннопова ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига мурожаат билан чиқди.
“Ҳаммага Ассалому алайкум, авваламбор ҳамма ёзиб турганларга раҳмат, илоҳим қилиб турган дуоларингни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин. Илтимос! “Бу ўлим шу инсонни деб бўлди”, “ўзи нимадан ўлди?”, “Қанақа бўлди?” деган саволларни берманглар.
Ҳаммамиз мусулмонмиз ва ҳаммамиз Робимиз ягона Аллоҳ эканлигига иймон келтирганмиз. Шундай экан, бу вазиятда ҳеч кимни айби йўқ. Аллоҳ хоҳлади бўлди. Бу дунёда ким келиши ва қачон кетишини биз ҳал қилмаймиз. Инсон бу дунёга келганда ҳеч ким айбдор бўлмайдику! Нега ўлганда кимдир айбдор бўлиши керак?
Шундай экан озгина вақтга шайтонга қулоқ солмасдан. Агар ростдан Фарҳод акани ҳурмат қилсанглар, бизнинг оилани ўйласанглар, ёрдам бермоқчи бўлсанглар, қўйилаётган пост, изоҳларнинг ўрнига Қуръондан бир дона бўлса ҳам сура ўқиб, уларга бахшида қилинглар. Бу ишни қилган ёки қилмаганингларни ёзишинглар шарт эмас, буни Аллоҳ билса бўлди!”, — деб ёзди Маннопова.
Қайд этиш керак, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, кўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.




Изоҳлар 3

Сарвар Рузимухамедов
2023-Mar-07 21:08
Марзия Тошкулова
2023-Mar-08 01:12