Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
9 млрд сўмни талон-торож қилган собиқ банк бошқарувчиси ва МЧЖ раҳбарига жиноят иши очилди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Пискент туманида 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Пискент филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унга кўра, “Kh.S.” ва “A-B.” МЧЖлар раҳбари Н.С. ва бошқалар ушбу банк филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, бошқа банк филиалида гаровга қўйилган мулкларни қалбаки ҳужжатлар асосида такроран гаровга қўйиш орқали тадбиркорлик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун жами 9 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, мазкур маблағларни “P.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 28, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.