Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Термиз шаҳар ХТБ мудири иккита мактабни талон-торож қилгани ростми?
Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Термиз шаҳар бўлими томонидан текшириш ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар ХТБ мудири О.С. ҳудуддаги 22 ва 25-сонли мактабларни талон-торож қилганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси баёнот берди.
Маълум қилинишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Термиз шаҳар бўлими томонидан текшириш ўтказилди.
Унда “Ф.С.” МЧЖ раҳбари А.Х. томонидан шаҳар Халқ таълими бўлими тизимидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Бажарилган ишлар тўғрисидаги счёт-фактура маълумотлари”га аслида бажарилмаган 247,1 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишларини қўшиб ёзиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
2022 йилнинг 28 ноябрь куни Департментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан “Ф.С.” МЧЖ раҳбари А.Х. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов давомида жиноят иши бўйича аниқланган зарар “Ф.С.” МЧЖ раҳбари А.Х. томонидан тўлиқ қопланган. Жиноят иши айблов хулосаси билан ЖИБ Термиз шаҳар судига юборилган.
Шунингдек, тергов давомида жиноят ишининг шаҳар ХТБ мудири О.С.га нисбатан қисми, унинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли тугатилиб, МЖтКнинг 175-8-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан ушбу модда билан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун ЖИБ Термиз шаҳар судига юборилган.
Суднинг 19.01.2023 йилдаги қарорига кўра, шаҳар ХТБ мудири О.С. МЖтКнинг 175-8-моддаси 3-қисми (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан айбли деб топилиб, жарима жазоси тайинланган.
Термиз шаҳридаги 25-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.09.2018 йилдаги 3931-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2021 йилдаги 243-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистн Республикаси Халқ таълими тизимидаги ташкилотларда бюджетдан ташқари жамғариладиган маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилганлиги аниқланган.
Яъни, Термиз шаҳар ҳокимининнг 22.02.2021 йилдаги Қ-264-сонли қарорига асосан шаҳардаги 25-сонли мактабнинг эски биносини бузиш белгиланган.
Ушбу қарорга асосан 25-сонли мактабнинг эски биноси бузилиб, бузилишдан чиқадиган яроқли қурилиш материаллари электрон биржа орқали 55,7 млн. сўмга сотилганлиги тўғрисида мактаб директори Р.С. ва сотиб олувчи Б.Й.лар ўртасида 26.04.2021 йилда 21/26-сонли тасдиқланган шартнома тузилган.
Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 30.10.2021 йилда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.