Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Мигрантларни урушга чорловчи рекламалар эфирдан олиб ташланди
Хабарингиз бор, Москва шаҳридаги автобусларда жойлаштирилган эълонларда Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрантларни ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида Россия армиясига ёлланишга чорланиб, эвазига соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини қўлга киритишга тарғиб қилинган эди.
“Мосгортранс” ДУК ушбу эълонлар чиндан ҳам намойиш этилганини тасдиқлаган, аммо эълонлар ҳозирда олиб ташланганини маълум қилди.
“Мосгортранс”дагилар ТАСС агентлигига эълонлар “Сахарово” миграция маркази раҳбарияти мурожаати асосида икки ой муддатга Мс1, Мс2 ва Мс3 йўналишларидаги автобусларга жойлаштирилган бўлганини хабар қилган.
“Хабар эфирдан олинган”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Қайд этиш жоиз, сентябрь ойида Давлат думаси маъқуллаган тегишли ўзгартиришларга кўра Россия Федерацияси қуролли кучларида бир йиллик хизмат бўйича шартнома тузадиган чет элликлар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкинлиги белгиланганди.
Шундан сўнг, Москва мери Сергей Собянин Сахароводаги миграция марказида Россия мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий фуқароларни ҳарбий хизматга қабул қилиш учун инфратузилма йўлга қўйилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирганди.