Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
II Миллий меҳмондўстлик мукофоти ғолиблари тақдирланди
II Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросимида 30 турли йўналишдаги номинация тақдим этилди.
Тошкентда II Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Hotel Business Forum-2023” доирасида ўтказилган тадбирда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Отелерлар Ассоциацияси раиси Фарангиз Абдуллаева, турли маҳаллий ва халқаро меҳмонхона брендлари вакиллари ҳамда бошқалар иштирок этди.
Улуғбек Аъзамов форумнинг икки кун давомида юқори савияда ўтгани учун Отелерлар Ассоциациясига ва соҳа ривожига қўшаётган ҳиссалари учун меҳмондўстлик саноати вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
II Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросимида 30 турли йўналишдаги номинация тақдим этилди.
Номинациялар ғолибларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
Тошкентдаги энг яхши кичик меҳмонхона — «Shahzoda Grand Hotel»;
Ҳудуддаги энг яхши кичик меҳмонхона — «Silk Road Empire Hotel»;
Ҳудуддаги энг яхши бизнес меҳмонхона — «Samarkand Regency Amir Temur»;
Тошкент шаҳридаги энг яхши бизнес меҳмонхона — «Hyatt Regency»;
Энг яхши мини меҳмонхона — «Platan Hotel», Самарқанд;
Энг яхши апарт-меҳмонхона — «Art Apart Hotel»;
Энг яхши cитй-меҳмонхона — «Hilton Garden Inn Samarkand»;
Тошкентдаги энг яхши MICE-меҳмонхона — «Courtyard by Marriott Tashkent»;
Ҳудуддаги энг яхши MICE-меҳмонхона — «Sahid Zarafshan Bukhara»;
Энг яхши бутик-меҳмонхона — «Minzifa Boutique Hotel Bukhara»;
Энг яхши ресторан менежери — Дилшод Абдукаримов, «Humson Buloq»;
Қабул ва жойлаштирув хизмати бўйича энг яхши менежер — Фирдавс Саттаров, «Dillimah Premium Hotel Samarkand»;
Энг яхши «housekeeping» менежери — Лиана Идрисова, «Regal Stay Tashkent»;
Сотувлар бўйича энг яхши директор — Кристина Лившитс, «Hyatt Regency Tashkent»;
Энг яхши меҳмонхона дизайни — «Mercure Bukhara Old Town»;
Шаҳар ташқарисидаги энг яхши оилавий дам олиш маскани — «Layner»;
Тошкент шаҳридаги энг яхши ҳостел — «Shah Polan Hostel»;
Ҳудуддаги энг яхши ҳостел — «Bukhara City Hostel»;
Энг яхши оилавий меҳмон уйи — «Besqala Guest House»;
Энг яхши хавфсиз меҳмон уйи — «Gulizebo Gulnoza»;
Меҳмонхонадаги энг яхши нонушта — «Radisson Blu Hotel Tashkent»;
Меҳмонхонадаги энг яхши ресторан — «Oscar Boutique Hotel»;
Энг яхши СПА-отель — «Wellness Park Hotel Samarkand»;
Дигитал коммуникация ва веб-сайт юритиш бўйича энг яхши меҳмонхона — «Hilton Tashkent City»;
Йилнинг энг яхши ҲоРеCа таъминотчиси — «Restomarket»;
Йилнинг энг яхши жиҳоз таъминотчиси — «Hotel Line»;
Йилнинг энг яхши менежери — Фарҳод Тоштемиров, «Mercure Tashkent»;
Ҳудуддаги йил очилиши — «Silk Road Samarkand»;
Тошкент шаҳридаги йил очилиши — «Hotel Inspira-S» Ташкент.
Шундай қилиб, 2–3 март кунлари бўлиб ўтган “Hotel Business Forum-2023” самарали якунланди.