Сўнгги янгиликлар
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Наманганда метан «заправкалар» ёпиладими?
Вазирлик тармоқларда тарқалган хабарларни асоссиз эканлигини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқда “Наманганда газ қуйиш шаҳобчалари фаолияти 2-3 кунга чекланади” мазмунида хабар эълон қилинди. Мазкур хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
“Наманган вилоятидаги газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилмайди, аксинча уларнинг иш фаолияти узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу хабар мутлақо асоссиз бўлиб, бугунги кунда нафақат Наманган вилоятида, балки республика бўйича газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилиши кўзда тутилмаган.
Ҳозирда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари етарли босимда табиий газ таъминотига эга бўлганлиги учун газ тўлдириш шохобчалари фаолиятини тўхтатишга эҳтиёж мавжуд эмас”, — дейилади муносабатда.
Вазирликнинг эслатишича, Фарғона водийсидаги газ шаҳобчаларининг ишлаш вақти босқичма-босқич узайтирилиб, бугунги кунда 14-15 соатдан (соат 7:00дан 21:00гача) фаолият юритмоқда ва яқин кунларда уларнинг иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.