Qidirish

20:55 / 2023-02-27 798 1 Ҳодисалар

Наманганда аёл собиқ турмуш ўртоғи ва унинг бир гуруҳ қариндошлари томонидан ўласи қилиб калтакланди

44 ёшли аёл оғир аҳволда РШТТЁИМ Наманган филиалига турли жиддий жароҳатлар билан олиб кетилган. Воқеа содир бўлганига 5 кун бўлишига қарамасдан суд-тиббий экспертизаси тайинламаган.

world-news

Наманган шаҳрида аёл собиқ турмуш ўртоғи ва унинг бир гуруҳ қариндошлари томонидан ўласи қилиб калтакланди. Бу ҳақда Effect.uzга жабрланувчининг акаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 февраль куни Наманган шаҳар «Зиёкор» МФЙда жойлашган хонадонда икки нафар фарзанди билан истиқомат қилаётган 44 ёшли (1978 туғилган) М.С 18:00 атрофида собиқ турмуш ўртоғи ва унинг қариндошлари томонидан номаълум сабабларга кўра калтакланган.

Аёлни калтаклашга келганлар ҳаттоки вояга етмаган болаларга ҳам қўл кўтаришгача боришган. Шундан сўнг, ваҳшийлик қурбонига айланган онасининг аҳволини кўрган қизлар, Ички ишларга мурожаат қилишган. Ички ишлар ходимлари воқеа жойига етиб келиб, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириб, суриштирув ишларини олиб боришган.

Мазкур воқеа ҳақида аёлнинг акаси шундай дейди:

«Синглимни РШТТЁИМ Наманган филиалига турли жиддий жароҳатлар билан олиб кетилган. Воқеа бўлганига 5 кун бўлди, лекин синглимизнинг қандай аҳволда эканлигини кўзимиз билан кўрганимиз йўқ. Унинг олдига киритишмаяпти. Ҳозирга қадар суд-тиббий экспертиза ҳам тайинланмади. 

Илтимос, синглимизни аҳволидан хавотирланаётганимиз учун уни кўришга бир марта бўлса ҳам шароит қилиб бериб туришларини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан сўраб қоламиз»

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан расмий маълумот берилишини кутиб қоламиз.

Изоҳлар 1

Икромжон Шарофидинов
2023-Mar-01 12:05
Находки одамлар шунчалик вахший булиб кетган..... Нимага якинларига курсатишмайди? Мехр окибат хар сохада батамом тугабтида. Факат ижтимоий тармоклар одамлар дарду хасратига эътибор беришяпти.... Шунисигаям шукур...
Фикр билдириш