Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Кредит пулларини талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши очилди
Ҳоким ёрдамчиси МЧЖ раҳбари бўлганлиги туфайли ҳужжатларни сохталаштириш орқали 162 млн сўмни ўзлаштирган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2022 йилда ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан таъминотчиларга ўтказилган айрим ҳолатларда кредитлар мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича “Б.С.Б.” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари А.Ў. Т. бир пайтнинг ўзида Шаҳрисабз туманида маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётганлигидан фойдаланган ҳолда 114,0 млн. сўм солиқ ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган ҳолда ҳужжатларни сохталаштириш орқали 162,0 млн. сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.