Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Роналду кўз ёшларига «чўмилган» марокашликлар — Жаҳон чемпионатининг энг драмматик учрашуви тугади
Бугун, 10 декабрь куни футбол тарихидаги унитилмас кун бўлди. Гап шундаки, Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 1/4 плей-офф баҳсида Испанияни уйига жўнатган Марокаш Эн-Несирининг ягона голи эвазига Португалияни ҳам мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Бу ўйин португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду учун Жаҳон Чемпионатидаги, балки терма жамоадаги сўнгги ўйини бўлди. Афсуски ҳамма Жаҳон чемпионатининг финалида футбол тарихидаги энг дахшатли дуэл – Криштиану ва Леонинг қарама-қаршилигини кўришни истаган эди. Афсуски, хотима аламли кўз ёшлар билан бўлди.
Тўғри футбол жуда кўплаб юлдузларни кўрган, лекин бир сарҳисоб қилиб кўринг ҳеч қайси даврда деярли 15 йил бир-бири билан рақобат қилган, бир-бирини илҳомлантирган, бир-бирини тинимсиз таъқиб қилиб, турли рекордларни навбати билан янгилаган бунақанги дуэт бўлмаган. Улар ҳақли эди финалда ўйнашга. Охирги ўйинни ким ютиши аҳамиятсиз, лекин манашу чиройли хотима бўлар эди...








Марокаш – Португалия 1:0 (1:0, 0:0)
10 декабрь, "Ал-Тумама" стадиони
Гол: 1:0 – 42 Эн-Несири.
Марокаш – Буну, Хакими, Саисс (Дари, 57), Эл-Ямик, Аттийят-алла, Амрабат, Амалла (Шеддира, 65), Унаи, Зиеш (Абухилол, 82), Буфаль (Жабран, 82), Эн-Несири (Банун, 65).
Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот (Рикарду Орта, 79), Пепе, Рубен Диаш, Геррейру (Жоау Канселу, 51), Отавио (Витинья, 69), Бернарду Силва, Рубен Невеш (Роналду, 51), Бруну Фернандеш, Жоау Феликс, Гонсалу Рамуш (Рафаэл Леау, 69).
Огоҳлантириш: Дари (70), Витинья (87), Шеддира (90).
Четлатиш: Шеддира (90)