Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Мисрлик таниқли хонанда ва блогер Ўзбекистонга келди
Мустафо Абу Раваш ва Раша Н.М.Радва Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби Ўзбекистоннинг диққатга сазовор қадимий ва тарихий масканларига саёҳат қилишади

17 февраль куни мисрлик хонанда ва блогер Мустафо Абу Раваш ҳамда унинг ижодий ҳамкори Раша Н.М.Радва Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ташриф Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Ташрифдан мақсад Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятини Миср давлатида кенг тарғиб этиш орқали Араб мамлакатларидан сайёҳлар оқимини оширишдир.
“Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Мақсадим халқингизнинг турмуш тарзи билан танишиш, ўзим учун янгиликларни кашф қилиш. YouTube орқали юртингизнинг об-ҳавоси, музейлари ҳақидаги қизиқарли видеоларни томоша қилгандим. Энди эса буларга ўз кўзим билан гувоҳ бўлмоқчиман. Таъкидлашим керакки, Ўзбекистоннинг об-ҳавоси, урф-одатлари, ва, айниқса, миллий таомлари ажойиб", — деди Мустафо.
Таъкидлаш керакки, Мустафо Абу Раваш ва Раша Н.М.Радва Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби Ўзбекистоннинг диққатга сазовор қадимий ва тарихий масканларига саёҳат қилишади. Шунингдек, мисрлик хонанда Ўзбекистонда бир қатор видеоклиплар суратга олишни ҳам режалаштирган.
Қайд этиш жоизки, мисрлик блогерлар Ўзбекистоннинг ўзига хос иқлими, бой маданий меъроси, халқларимиз орасидаги ўхшаш урф-одатлар ва энг асосийси бир-бирини такрорламайдиган 4 та фаслга эга эканлигини алоҳида эътироф этишди.
Бундан ташқари, Мустафо Абу Раваш ва Раша Н.М.Радва ўзбекистонлик санъат соҳаси вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар билан келгусида кўплаб янги ижод намуналари яратишни ният қилишган.
“Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар доирасида Миср давлати фуқароларини мамлакатимиз маданий ва туризм салоҳияти билан яқиндан таништириш ҳамда Миср медиа майдонида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсад қилинган”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Мустафо Абу Раваш нафақат Мисрда, балки бутун дунёда катта аудиторияга эга. Хусусан, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини 6 миллионга яқин обуначи кузатиб боради.



