Qidirish

17:16 / 2023-02-16 290 0 Жамият

UzAuto Motors Ўзбекистонда Chevrolet Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Компания Chevrolet Onix автомобилини йилига 500 минг дона ишлаб чиқаришни режалаштирган.

world-news

Асака шаҳридаги “UzAuto Motors” заводи “Chevrolet Onix” автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда компанинг расмий сайтида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, янги автомобиль моделининг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун 5 мингдан ортиқ инженерлар жалб қилинган бўлиб, уларнинг бир қисми Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчиларидир. Улар Chevrolet Onix учун Ўзбекистондаги 200 дан ортиқ корхонада 1 500 дона деталларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишади.

Янги Onix Chevrolet Tracker каби GM (General Motors Global Emerging Merkets) платформасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 427,6 млн доллар миқдорида инвестициялар киритилган. 

Корхоналарнинг инженерлик салоҳияти ва техник жиҳозланиши Chevrolet Onix автомобилини 50 фоизгача маҳаллийлаштиришга имкон берди, йил охирига қадар эса 70 фоизга етказилади.

Ўзбекистонда “Onix” автомобилини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун “Узавтосаноат” АЖ томонидан маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли 12 та янги лойиҳа амалга оширилди.

Шу жумладан, умумий қиймати 312 млн доллар бўлган янги заводлар бунёд этилди ва юқори технологияли ишлаб чиқариш линиялари ишга туришилган. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши 4,5 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш имконини берди.

UzAuto Motors Powertrain корхонасида автомобилларнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган двигателлар маҳаллийлаштирилган. Бунинг натижасида Chevrolet Onix ва Tracker  автомобиллари учун маҳаллийлаштириш даражасининг умумий фоизи оширилади. 

Андижон вилоятида нолдан бошлаб қурилган янги “KOVA Foundy” қуюв заводида заводида темир қуйиш қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Корхонада юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш мақсадида саноат учун энг илғор ва янги технологиялар, шу жумладан, металлни қайта ишлашнинг барча цикллари: эритиш, қуйиш, қолиплаш ва юқори аниқликда ишлов бериш жорий этилди. 

Йилига 18 минг тонна қувватга эга корхона хомашёнинг қўшилган қийматини 10 бараваргача оширади ва ҳамда 21 миллион доллар эҳтиёт қисмлар импорти ўрнини босади.

Бундан ташқари, биринчи марта замонавий усулда пластик ва каучук қисмларни, шу жумладан экструзия (технологик жараён – босим остида қуйишнинг бир тури) усулидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўлга қўйилган.  

UzSungwoo заводида иссиқ штамплаш йўли билан Марказий Осиёда ягона бўлган тўлиқ автоматлаштирилган металлни қайта ишлаш цехининг ташкил этилиши Chevrolet Tracker ва Onix моделлари учун 214.5 млрд сўмга яқин импорт ўрнини босувчи 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имконини берди. 

Энг янги технологиялар асосида ишлаб чиқилган янги “UzSungwoo” металлни иссиқ қайта ишлов бериш линияси дунёнинг етакчи етказиб берувчиларининг металлни кесиш, иссиқ пресслаш ва лазерли кесиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, 2,4 миллион дона металл буюмлар ишлаб чиқаришни таъминлайди ҳамда зарур ускуналар сонини 5 баробаргача камайтириш орқали инвестицияларни тежайди.

“Узавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзаков сўзлаган нуқтида – “Бундай технологик маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, албатта, Ўзбекистонда юқори малакали мутахассисларни шакллантиради.  

UzAuto тузилмасидаги корхоналарда ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг юқори маданияти нафақат автомобилсозлик ва бошқа кўплаб турдош тармоқлар ривожига янги туртки беради”. – деб алоҳида келтирди. 

Амалга оширилган лойиҳалар Ўзбекистон автосаноатини янада ривожлантириш ва автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг донага етказиш учун барча шароитларни яратди.

Chevrolet Onix — энг юқори стандартларга жавоб берадиган замонавий автомобиль. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишидан анча олдин машҳур бўлган барча кутган автомобиль. 

Янги модель ёрқин дизайн, замонавий интерьер ҳамда қулайлик ва хавфсизлик учун барча зарур опцияларни ўзида мужассамлаштиради.

Автомобиллар комплектациясига қараб 2 турдаги двигатель билан тақдим этилади:

1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигатель ҳамда 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган;

1,2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигатель 5 поғоналик механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Автомобиль 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш циклда 100 км учун фақат 5,9 л ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 л сарфлайди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш