Сўнгги янгиликлар
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Жанубий Корея собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Тошкент вилоятида аёл ўз фарзандлари олдида шафқатсизларча зўрланиб, калтакланган – Бош прокуратура ҳолатни ўрганяпти
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган аёл ўз фарзандлари кўз ўнгида зўрланган ва калтакланган. Бу ҳақда блогер Ақида Ҳанум Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Тошкент вилоятида турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган, аёлни ўзи ва икки нафар фарзандлари (каттаси 11 ёш) бир ҳовлида яшашади.
4 та маҳалладош эркаклар, уларни тўдабошиси муқаддам судланган, бу аёлни эри йўқлигидан фойдаланиб, уйига бостириб киришади, ва ўласи қилиб калтаклаб, бараварига зўрлаб, камига бу ишларни гувоҳи бўлган фарзандларига хам зуғум ўтказишади.
Аёл ўзини химоя қиламан деб нарса билан уларни уриб қаршилик қилганда ундан баттар калтаклаб, болта ва пичоқ тираб яна хайвоний нафсини қондиради. Айни дамда анави 4 нафар эркак эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.
142-модда билан жиноят иши қўзғатилган. Аёл реабилитация марказида, ахволи ёмон. Агар шу иш енгил жазо билан ёпди-ёпди қилинса, ўша зўравонликка, педофилияга қарши фаоллар ва жамоатчилик қонунда қаттиқ жазо сўралганда уни қондирмай, қонунчиликда номигагина жазо тадбиқ қилганларни ўзини шу 4 тани ичига қўйвориш керак. Улар ҳам зўравон, улар ҳам педофил, АСЛО кам жойи йўқ!!!”, дея ёзади блогер.
Ҳолатга Бош прокуратура муносабат билдириб, аёл билан содир бўлган нохуш ҳолат ўрганилаётганини, натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланишини маълум қилди.