Сўнгги янгиликлар
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги босқич: ислоҳотлар ва имкониятлар
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Суд қачон адолатли бўлади?
“Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”. Августин Аврелий

Суд айбсиз кишини жавобгарликка тортгани қанчалик адолатсизлик бўлса, жиноятчини жазодан озод қилиши икки карра адолатсизликдир. Чунки ҳақли жазодан қутулиб қолган шахс яна жиноят содир этиши, жамият ва давлат манфаатларига катта зиён етказиши мумкин.
Ўтган ҳафтада жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан муқаддам 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган шахс апелляция судида буткул оқланди. Юқори инстанция суди унинг жиноий қилмишларига бутунлай кўз юмди. Ҳолбуки, мен суд жараёнларида судьяларнинг нохолислиги, жиноятчини оқлаш устида иш олиб бораётгани хусусида юқори идораларга мурожаат қилгандим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар Олий кенгашидан бу борада жавоблар олдим. Жабрланувчиларни тинчлантирдим, мамлакатда суд тизимининг босқичма-босқич ислоҳ қилинаётгани хусусида айтиб, уларга тасалли бердим. Афсуски, жабрланувчилар суд ҳайъати сотилганлиги ҳақидаги гумонларида ҳақ бўлиб чиқди.
Куни кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апеллация ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган 240 томлик шов-шувли иш материалларини юқори босқичда кўриб чиқди ва тергов органи томонидан айбланган шахсларни оқлаш ҳақида қарорни кучда қолдирди.
Мазкур ишда жабрланувчилар қарийб 257 миллиард сўмлик зарар кўрган, жиноят иши доирасида 20 га яқин шахс ҳисбга олинганди. Терговлардан қочган шахсларнинг бир қисми хорижга қочган, айримлари бошқа туман судларининг қора курсисида ўтирибди.
“MEGATEK”, “GRAND RAVON OIL” сингари автомобиль мойи импортчиларига тегишли ширкатлар доирасидаги мазкур иш бўйича оммавий ахборот воситаларида кўп материаллар эълон қилинди. Бироқ шунга қарамай, Олмазор судининг атиги 2 йиллик иш стажига эга судьяси Бош прокуратура томонидан тасдиқланган айблов хулосасини йўққа чиқарди.
Аслида ҳам судланувчилар айбсизми? Жиноят иши доирасида қамоққа олинган шахслар беайбми? 240 томлик жиноят иши уйдирмами?
Афсуски, одил суд бўлмаган мамлакатда буни била олмаймиз. Эҳтимол, худди жадидлар иши сингари бу ишлар ҳам йиллар ўтиб қайта кўрилар, аммо аниғи шуки, менда тизимга буткул ишонч қолмади.
Муаллифдан қўшимча: Бухоро вилояти судларида сўнгги бир йилда Олий суд раисининг ўринбосариларидан бири, Бош прокурорнинг ўринбосари ва таниқли адвокат иштирокида 52 та жиноят ишлари бўйича “келишилган” оқловлар бўлганига оид материллар қўлимга тушди. Мазкур ишлар бўйича суриштирувлар олиб бормоқдаман.
Ҳозирча бу хилдаги жиноят ишларининг 9 тасини топдим ва қолганини ҳам аниқлишим билан жамоатчиликка эълон қиламан. Юқорида тафсили келтирилган ишлар ана шуларнинг 2 таси холос.
Абдураҳмон Ташанов, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги жамоатчилик кенгаши аъзоси



