Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
«Совуқда ва шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБ камерасида эмас» — Депутат
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши котибияти мудири, депутат Музаффар Жамолитдинов ўзининг Facebook саҳифасида ижтимоий тармоқларда газ, «свет» ва газ қуйиш шохобчаларидаги навбатларни танқид қилаётган фуқароларни қоралаб чиқди.
«Ижтимоий тармоқда газ, «свет» йўқлигидан нолиётганларни шахсини суриштириб кўринг бирортаси қамалиб чиққан эмас. Яъни қамалиб озодликдан маҳрум бўлганлар озодлик, эркинлик ва тинчлик қадрига шу даражада етадики, газ, свет муаммоси аҳамиятсиз бўлади.
Қамалиб чиққан одам қўрққанидан эмас, тинчлик ва хотиржамликни қадрини билганидан газ, «свет» муаммосини гапирмайди. Яъни тинчлик, хотиржамлик, озодлик ва эркинлик бебаҳо тенги йўқ, катта неъмат», — деб ёзди депутат.
Депутат барча фуқароларни ижтимоий тармоқларда нолишни бас қилишга чақирди.

«Шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБни камерасида эмас. Совуқда ўтирсанг ҳам бола-чақангни олдида ўтир, «Миллий хавфсизлик» — (МХХ Президент фармонига кўра, 2018 йил қайта ташкил этилиб, ДХХ деб номланган эди) камерасида эмас.
Метан «заправка»да навбатда турсанг ҳам майли Уйчи «турмани» «санчасти»да навбатда турма. Маълумот учун, Уйчи «турмани» камералари иссиқ ва ёруғ. У ерда ҳеч қачон «свет» ўчмайди камераларга совуқ кирадиган очиқликда эмас. Ҳамма жойи ёпиқ. Хулоса чиқаринг», — деб ёзди Жамолитдинов.