Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Ўзбекистон фуқаросининг жасади Истанбулдан Тошкентга жўнатилди
Туркияда қидирув-қутқарув олиб бораётган қутқарувчилар 107 нафар фуқарони олиб чиқишди.
Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг жасади Истанбулдан Тошкентга юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 февраль куни зилзила натижасида Шонлиурфа шаҳрида вафот этган яна бир Ўзбекистон фуқароси асли наманганлик 42 ёшлик М.Б.нинг жасади Истанбулдан Тошкентга юборилди.
“Марҳумани Аллоҳ раҳматига олсин. Яқинларига сабр тилаймиз. Бу борада Бош консулхонага моддий ва маънавий ёрдам берганларга ташаккур билдирамиз”, — дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркиянинг Ҳатай провинциясида яна икки нафар жабрланганларни қулаган бинолар остидан чиқариб олдилар.
Шундай қилиб, қидирув-қутқарув ишлари бошлангандан буён, яъни 7 февраль кунидан бизнинг отрядлар томонидан 16 нафар жабрланганлар қутқарилиб, 107 нафар ҳалок бўлганлар олиб чиқилди.
AFAD тақдим қилган сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда қурбонлар сони 31 643 кишини ташкил этмоқда, 80 278 киши жароҳат олган. 6444 та бино вайрон бўлган. Жами 11 302 та зарар ҳақида огоҳлантириш олинган.