Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилотига аъзо бўлишга чорлаган виртуал гуруҳ етакчиси қўлга олинди — ДХХ
Гуруҳга Наманган шаҳрида яшовчи, 1986-1995 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар шахс аъзо бўлган.
Экстремистик ғояларни тарғиб қилган виртуал гуруҳ етакчисига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. С.М. ижтимоий тармоқлар орқали деструктив кучлар таъсирига тушиб қолган ва натижада Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган. Гуруҳга Наманган шаҳрида яшовчи, 1986-1995 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар шахс аъзо бўлган.
Ўз навбатида, С.М. гуруҳга террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Содиқ Самарқандий”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ Бухорий”, “Маҳмуд Абдулмўмин”, “Абу Салоҳ”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” тўғрисидаги маърузаларини жойлаб, гуруҳ аъзоларини Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилишга даъват қилган.
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.