Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Қорақалпоғистоннинг биринчи ва ягона президентининг ўғли вафот этди
У Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи, Қорақалпоғистоннинг биринчи ва ягона президентининг ўғли Полат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмасдан, бугун, 4 февраль куни тахминан юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Газета.uz”га Нукусдаги бир нечта манбалар, шу жумладан, уни яқиндан танувчиларга таяниб хабар бермоқда.
45 ёшли Полат Шамшетов ўтган йилнинг июль ойида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалардан кейин ҳибсда сақланаётган эди. Унинг дафн маросими душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Қолаверса, Швециянинг Марказий Осиё нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси директори, парламентнинг мустақил комиссияси аъзоси Гулноз Мамарасулова Полат Шамшетовнинг вафотини тасдиқлаган.
Унинг Twitter`да ёзишича, комиссияга ўлимнинг асл сабабини ўрганиш бўйича текширув ўтказишни таклиф қилган.
"Комиссия мазкур ишни душанба куни Бухорода бошлайди, дея қўшимча қилди у".
Қайд этиш керак, Полат Шамшетовга 2 июль куни “одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилгани ва ўзи уларнинг фаол иштирокчиси бўлганлиги” ҳақида айблов қўйилган эди. Суд жараёнида у кўчага нима бўлаётганини кўриш учун чиққанини айтганди.
“Мақсад шунчаки ўз кўзим билан кўриш бўлган”, — деганди у.
Ўша кунларда у меҳнат таътилида эди, бироқ 3 июль куни ишга чиқди, 11 июль куни эса ҳибсга олинди.
Полат Шамшетов телефонда содир бўлаётган воқеалар ҳақида кўп гаплашганини тан олганди, буни эса ўзининг вазифаси билан боғлиқлигини айтганди.
“Суҳбатларнинг барча стенограммаси иш ҳужжатларида келтирилган ва уларда ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга чақирув йўқ”, деганди у.
31 январь куни Бухоро вилояти судида ўқиб эшиттирилган ҳукмга кўра, Полат Шамшетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга ЖКнинг 45 (Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 57-моддалари қўлланиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.