Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Дўст оғир кунда билинар. Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради
Туркманистон президенти “Туркмангаз” зиммасига муҳим вазифани юклади.
 
                    Туркманистон Ўзбекистонни бепул суюлтирилган газ билан таъминлайди. Бу ҳақда қўшни мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов тегишли фармонни имзолади.
Ушбу фармонда Бердимуҳамедов Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги яхши қўшничилик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик қўллаб-қувватлаш мақсадида “Туркмангаз”га суюлтирилган газни текинга етказиш вазифасини юклаган.
Бироқ мазкур ҳужжатда туркман томонидан Ўзбекистонга қанча ҳажмда суюлтирилган газ берилиши тўғрисида маълумот келтирилмаган.
Қайд этиш жоиз, 21 январь куни Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади. Шу куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон 4,8 миллион куб метр газ импорт қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг охирларида Президент Администрация раҳбари Сардор Умурзоқов Ашхободга ташрифи чоғида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича келишувга эришган эди.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                 
 
                 
 
                