Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистон Туркманистондан қўшимча газ сотиб олиш бўйича битим тузди — Манба
Президент Администрация раҳбари Сердар Бердимуҳамедов қабулида бўлди.

Кеча, 12 декабрь куни Президент Администрация раҳбари Сардор Умурзоқов Туркманистонга ташриф буюриб, президент Сердар Бердимуҳамедов қабулида бўлди.
Маълум бўлишича, Умурзоқов Бердимуҳамедовга Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро бетарафлик куни муносабати билан самимий саломи, эзгу тилаклари ва табрикларини етказган.
Бундан ташқари Умурзоқов Ашхободга ташрифи чоғида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича келишувга эришди ва шартнома имзоланди.
Шунингдек, учрашувда Туркманистон раҳбари ва унинг меҳмони сўнгги йилларда ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
Учрашув якунида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов дахлсиз дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари билан мустаҳкамланган стратегик давлатлараро ҳамкорлик бундан буён ҳам муваффақиятли ривожланиб боришига ишонч билдирдилар.



