Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Мирзиёев “Арқадағ” билан юзма-юз музокара ўтказди
Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқ етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов бугун “Аваза” туризм зонасида учрашди.
Музокараларда стратегик шериклик масалалари муҳокама қилинди. Кеча, 22 август куни Туркманистоннинг “Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан юзма-юз ва делегациялар иштирокидаги музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувлар, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик, шунингдек “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” уч томонлама форматидаги алоқалар муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг яқинлашиб келаётган еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.