Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Киев вилоятида ҳарбий юк поездидан бирида ўқ-дорилар детонацияси содир бўлиб, йўловчи поезд ҳаракати тўхтаб қолди. Қурбонлар қайд этилмаган, йўловчилар эвакуация қилинди.
2025 йил 14 сентябрга ўтар кечаси Киев вилояти Фастов туманидаги Калиновка қишлоғи ҳудудида ҳарбий поездда олиб кетилаётган ўқ-дорилар портлади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар манбаларига таяниб хабар берди.
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ҳам ҳарбий юк поездларидан бирида детонация содир бўлганини тасдиқлади. Портлаш натижасида темир йўл контакт тармоғига зарар етди ва шу сабабли Харкивдан Полшанинг Перемишл шаҳрига йўл олган 73-сонли йўловчи поезди тўхтаб қолди. Йўловчилар яқин атрофдаги ҳудудга эвакуация қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ ва вагонларда ёнғин содир бўлмаган. «Укрзалізниця» компанияси маълум қилишича, шикастланган инфратузилма сабаб 30 га яқин поезд ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган. 73-сонли Харкив – Перемишл поезди эса тўрт соатдан кейин Коростен орқали ҳаракатни давом эттирган.
Компаниянинг хабарига кўра, эвакуация қилинган 240 нафар йўловчининг кўпчилиги саёҳатни поездда давом эттирган, 21 нафар йўловчи эса автобус орқали Киев вокзалига етказилган. Бир нечта йўловчилар уйларига қайтган, улар кейинги поездлар орқали манзилига етказилиши таъминланиши айтилган.
Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Микола Калашникка кўра, ҳодисадан сўнг уч нафар аёл стресс сабаб тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Шу билан бирга, воқеа қўпорувчилик оқибатида содир бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам версия кўриб чиқилмоқда. Василков шаҳрида содир бўлган кучли портлашлар билан бу ҳодиса ўзаро боғлиқми-йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир