Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
ФБР Чарли Киркка суиқасдда гумонланаётган 22 ёшли Тайлер Робинсоннинг суратини эълон қилди. Тергов маълумотларига кўра, у Киркни Юта водийси университетидаги чиқиши пайтида отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
ФБР Чарли Киркка суиқасдда гумонланаётган шахснинг илк суратини жамоатчиликка тақдим этди. Суратда 22 ёшли, Юта штатида туғилган Тайлер Робинсон акс этган.
Тергов маълумотларига кўра, у Киркни Юта водийси университетидаги чиқиши вақтида отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
Юта губернатори Спенсер Кокс воқеани кескин қоралаб, «бу фақат бир шахсга эмас, балки бутун жамиятга қилинган ҳужумдир», дея таъкидлади. Унга кўра, сиёсий зўравонлик жамиятда фикр ва сўз эркинлигини хавф остига қўяди.
Маълумотларга кўра, Робинсон ҳодисадан олдин қариндошларига Киркни «нафратга тўла блогер» деб атаган. Жиноят жойидан топилган гильзаларда турли ҳақоратли ёзувлар бўлгани қайд этилган.
The New York Times ёзганидек, Тайлер Робинсон кейинчалик Заён миллий боғи яқинидаги Sent-Джордж шаҳрида қўлга олинган. У ҳибсга олинишидан олдин қилган жиноятини қариндошларига тан олган.