Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлдими?
Ижтимоий тармоқларда ваҳима уйғотаётган хабар юзасидан Ички ишлар вазирининг матбуот котиби маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов.
Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113 сонли мактабнинг 11 синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132 сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган.
Шундан сўнг 11 синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган.
“Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган. Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида. Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган”, — дейилади хабарда.