Qidirish

20:54 / 2023-02-03 561 0 Жамият

Қашқадарёда бир ой ичида 2700 та мурожаатчи кадастр ҳужжатига эга бўлди

Кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган.

world-news

Қашқадарё вилоятида январь ойида Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар филиаллари томонидан 2700 та, шундан 2475 та жисмоний шахсларга тегишли ва 225 та юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилди.

Маълумот учун бугунги кунда Кадастр паспортини тайёрлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва кўчмас мулкка оид тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинмоқда— дейди Бошқарма бошлиғи Ғайрат Ҳамроев.

Масъулнинг таъкидлашича кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлиб, аризалар сони 740 тани ташкил этади.

Кадастр ҳужжатини тайёрлаш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда;

Чироқчи туманида 69 та
Деҳқонобод туманида 71 та
Ғузор туманида 83 та
Касби тумани 132 та
Китоб тумани 216 та
Кўкдала тумани 54 та
Косон тумани 110 та
Муборак тумани 59 та
Миришкор тумани 95 та
Нишон тумани 92 та
Қамаши тумани 87 та
Қарши тумани 500 та
Шаҳрисабз тумани 104 та
Шаҳрисабз шаҳрида 142 та ва Яккабоғ туманида 146 нафар мурожаатчиларга кадастр ҳужжати шакллантириб берилган

Изоҳлар 0

Фикр билдириш