Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 20

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 34

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 108

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 197

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 223

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 203

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 329

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 300

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

18:05 / 2023-02-01 323 0 Жамият

Самарқандда «International Travel Bazaar 2023» туризм форуми бўлиб ўтади

Форум Марказий Осиёда саёҳат тажрибасини шакллантирувчилар ва туризм хизматларини сотувчилар учун йил тадбири бўлиб, ривожланиш, ҳамкорлик ва янги ечимларни излашга қаратилган.

world-news

10–11 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида Tourism Bazaar 2023 Самарқанд туризм форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Самарқанд туризм форуми Марказий Осиёда саёҳат тажрибасини шакллантирувчилар ва туризм хизматларини сотувчилар учун йил тадбири бўлиб, ривожланиш, ҳамкорлик ва янги ечимларни излашга қаратилган.

Samarkand Tourism Forum – бу туризм соҳаси мутахассислари ва биз билан бирга ривожланиб, даромад олишни хоҳловчилар учун яратилган платформадир.

Унда 200 дан ортиқ меҳмонлар: туроператорлар ва гидлар, реставраторлар, меҳмонхоначилар ва туризм билан боғлиқ корхоналар, ижодий индустрия ва давлат сектори вакиллари реал ҳолатлар, қийинчиликлар ва саёҳат тенденциялари ҳақида суҳбатлашиш учун йиғилишади.

Форумда икки кун давомида 9 давлатдан 40 нафар маърузачи ўз билимларини бутун Марказий Осиёдаги ҳамкасблари билан ўртоқлашади.

Форум дастури:

— Қизиқарли туризм тенденциялари бўйича давра суҳбатлари. Яшил технологиялар нима ва улар қанча туради? Нега Марказий Осиёда агротуризм йўқ? Биз ушбу мавзуларни мутахассислар билан муҳокама қиламиз ва муҳокамага бошқа иштирокчиларни таклиф этилади.

— Туроператорлар ва туризм билан боғлиқ бизнес соҳаси вакиллари учун Ўсиш нуқталари. Қандай қилиб шаҳарни дунёнинг №1 манзилига айлантириш мумкин? мавзусидаги ялпи мажлислар.

— Ўзбекистон, Исроил, АҚШ, Германия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиянинг таниқли амалиётчи ва соҳа етакчиларидан ижтимоий тармоқларда шахсий бренд яратиш бўйича семинарлар, ресторан хизмати ва маҳорат дарслари.

Шунингдек, форумда кўргазма ва гастрономик зоналар, B2B учрашувлар ва инновацион туризм маҳсулотлари тақдимоти ҳам режалаштирилган. Қолаверса, фақат дарҳол амалиётга татбиқ этилиши мумкин бўлган стратегиялар ва ечимларга эътибор қаратилади.

Тўлиқроқ дастур Самарқанд туризм форуми сайтида эълон қилинган.

Форумда қатнашиш учун чипталарни  iTicket.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун:

Тел.: +998 93 500 39 36
Telegram: @visitCA

mail[email protected]

Изоҳлар 0

Фикр билдириш