Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Исроил Эронда махсус операция бошлади — Al Arabiya
Исроил Эроннинг бир нечта ҳарбий базаларига ҳужум қилган, айни дамда мамлакат бўйлаб интернет ўчирилган.
Эронда якшанбага ўтар кечаси энг йирик қурол-яроғ ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи завод ва бошқа саноат объектларида кетма-кет портлашлар содир бўлди. Бир қатор шаҳарларда ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Шарқий Озарбайжон вилоятининг Шаҳид-Салимий шаҳрида двигатель мойлари ишлаб чиқарувчи йирик завод ёниб кетган.
Tasnim ахборот агентлигининг аниқлик киритишича, дронлар ҳарбий омбор ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш марказига ҳужум қилган.Портлаш овозлари мамлакат пойтахти Теҳронда ҳам эшитилган Эрон Мудофаа вазирлиги ўқ-дорилар ишлаб чиқариш марказига қилинган ҳужумни тасдиқлаганини айтди.
“2023 йил 28 январь куни кечки соат 23:30 атрофида Мудофаа вазирлиги марказларидан бирига дронлар ёрдамида муваффақиятсиз ҳужум уюштирилди. Улардан бири уриб туширилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан, қолган иккитаси мудофаа тузоғига тушиб, портлади”, — дейилади хабарда.
Al Arabiya телеканалининг маълум қилишича, Исроил Эрон ҳарбий саноатини йўқ қилиш учун махсус ҳарбий операция бошлаганини хабар қилди. Ҳарбий операциядан мақсад — Эрон ҳарбий саноатини йўқ қилиш бўлади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Табриздаги дрон заводи, Исфаҳондаги учувчисиз ўқ-дорилар заводи ва Малларддаги ўқ-дорилар омбори бомбаланган. Қайд этилишича, Эроннинг ҳаво мудофааси ҳужумга қарши самарасиз бўлган.
Жаванруд шаҳрида исёнчилар полиция бўлимлари ва IRQH базаларига бостириб киришди. Мамлакатда интернет ўчирилган.