Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Журналистларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятдан хавотирдамиз» — Масс-медиа фонди
Масс-медиа фонди ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу масала бўйича изоҳ беришни сўрамоқда.
Бугун 27 январь, соат 10:00 атрофида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан Human.uz сайтининг Тошкент давлат аграр университети ҳудудида жойлашган офисидан олиб кетилди.
"Ўзини ИИО ходими сифатида таништирган шахслар таҳририят офисининг асосий эшикларини бузиб киришган ва айни дамда улар томонидан барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда", - дейилади хабарда.

Сайтнинг офиси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қуйи Чирчиқ тумани бўлими суриштирувчиси Э. Абламуродов имзоси билан мухрланди. Ҳозирда сайтнинг ўзи ҳам блокка туширилган.
Мазкур воқеа юзасидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди.
“Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Human.uz интернет нашри журналистларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятдан хавотирда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу масала бўйича изоҳ берилишини кутамиз ҳамда журналистлар хавфсизлиги, шуниндек, уларнинг профессионал фаолиятига қонуний муносабатда бўлиниши таъминланишини сўраймиз”, — дейилади муносабатда.