Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Тошкентда «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади
Ушбу тақдирлаш маросими ҳар йили анъанавий тарзда бир марта ижодкорлар ўртасида ўтказилади.
28 январь куни Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли ижодкорлар тақдирланади.
Қайд этиш лозимки, ушбу тақдирлаш маросими ҳар йили анъанавий тарзда бир марта ижодкорлар ўртасида ўтказилади.
Танловда театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари иштирок этади. Мукофот учун номзодларни танлаб олиш жами 20 та тегишли номинация асосида ташкил этилади.
Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар БҲМ(базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади ва уларга мукофот махсус статуэткаси ҳамда сертификати топширилади.
Миллий мукофот маросими соат 18:00да “Zo’r TV” телерадиокомпаниясининг “Renessans Hall” суратга олиш мажмуасида ўтказилади.