Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:54 / 2023-01-23 541 0 Жамият

«2022 йилда маданият ва санъат йўналишида бир қанча миллий ва халқаро фестиваллар ўтказилди» — Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги 2022 йил ўтказилган миллий ва халқаро фестиваллар юзасидан ҳисобот берди. 

world-news

2022 йилда Ўзбекистонда маданият ва санъат йўналишида бир нечта халқаро ва республика фестиваллари ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, “Тошкент баҳори”, “Лазги”, “Бойсун баҳори”, “Халқаро зардўзлик ва заргарлик”, “Гуллар байрами” ҳамда ХВ МДҲ илмий ва ижодий зиёлилари форуми халқаро тадбирлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, бир қатор танловлар ва лойиҳалар йўлга қўйилди. Жумладан, ўқувчи ва талабалар ўртасида маданият ва санъатга оид 6 та кўрик-танловнинг таълим муассасалари, туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичлари юқори савияда ўтказилди.

Маданият марказлари 3 турдаги (рубоб, танбур, доира) 2 450 та мусиқа чолғу асбоби, 9 000 та янги методик қўлланма, 71 та электрон адабиёт шаклидаги методик қўлланма, ҚР-кодли 1 800 та инновацион жиҳоз билан таъминланди.

Ёшларнинг мусиқий саводхонлигини ошириш мақсадида таълим муассасаларида 36 та лекторий концерт дастурлари ўтказилди.

Шунингдек, Сўғдиёна халқ чолғулари камер оркестри, Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада симфоник оркестри, Давлат академик халқ чолғулари оркестри, Ўзбекистон, Навбаҳор ашула ва рақс ансамбллари иштирокида 32 та концерт-томоша ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш