Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистонда бензин нархини асоссиз оширган 109 та «заправка»ларга чора кўрилди
Халқнинг оғир кунида чўнтагини ўйлаган бензин "заправка"лар эндиликда қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади.
Энергетика вазирлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик субектларига тегишли 109 та хусусий АЁҚШларда бензин нархини асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш ва кам қуйиш ҳолатлари аниқланди.
Энергетика вазирлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилаётган автобензинларнинг тўғри сотилиши, уларни сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сотилиши доимий назорат қилиб борилмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) Аи-80 маркали автобензиннинг 1 литри 5700 сўмдан сотилмоқда.
Январь ой бошидан ўртача кунлик 7137 тоннадан автобензин биржа савдолари орқали сотувга қўйиб борилган. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида республика бўйича 109 та тадбиркорлик субъектларига тегишли хусусий АЁҚШларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги (нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар) аниқланган.
Жумладан, Андижон вилоятида 4 та, Бухоро вилоятида 8 та, Жиззах вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 19 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Наманган вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 26 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Тошкент шаҳрида 7 та, Фарғона вилоятида 22 та ҳамда Хоразм вилоятида 4 тани ташкил қилади.
Мисол учун, Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган “РАВОН ОИЛ ТEХСEРВИС” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-92 русумли автобензиннинг сифати бузилганлиги, Аи-80 русумли автобензин нархини ошириб сотилаётганлиги (7 000 сўм);
Қўрғонтепа туманида жойлашган “БУЮК КУРГОН” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда Аи-92 русумли автобензиннинг сифати бузилганлиги;
Хўжаобод туманида жойлашган “ВОДИЙ ТРАНС ОИЛ” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-80 русумли автобензин нархини ошириб сотилаётганлиги (7 000 сўм) ва Аи-92 русумли автобензин сифати бузилганлиги аниқланди.
Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган “Ширин” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда Аи-92 (5 001 литр) русумли автобензин сифатсиз эканлиги;
Тупроққалъа туманидаги “Автогаз Муқаддас” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-80 русумли автобензинни кам қуйиш ҳолати аниқланди.
Наманган вилоятида Уйчи туманидаги “Давр плюс” МЧЖ ва Учқўрғон туманидаги “Фурқатжон ОИЛ” МЧЖларга қарашли АЁҚШларда сотилаётган Аи-92 русумли автобензин сифатсиз эканлиги аниқланди.
Мазкур тадбиркорлик субъектларига аниқланган камчиликларни бартараф этгунга қадар биржа савдолари орқали Аи-80 русумли автобензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди ва назоратга олинди.
Йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.
Шу ўринда хусусий АЁҚШ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлардан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензиннинг сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз. Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.