Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Тошкентда ҳавонинг ифлосланишига нима сабаб бўлди?
AQI рейтингида Тошкент шаҳри 23 январь куни соат 7:00 - 9:00 оралиғида 317-кўрсаткич билан биринчи ўринга кўтарилди. Табиат ресурслари вазирлиги мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш ҳолати бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, республика ҳудуди бўйича макросиноптик, шу жумладан Тошкент шаҳри ҳам антициклон периферияси таъсирида қолмоқда.
Мазкур жараён атмосферанинг ер сиртига яқин қуйи қатламида ҳавонинг қуёш ботиши ва чиқишидан сўнг радиацион совушини келтириб чиқаради. Бу эса ҳавода сув буғларининг тўйиниши, қалин туман ва булдуруқ ҳодисаларига сабаб бўлган.
Ҳаводаги сув буғлари ҳарорат -100С...-150С оралиғида муз парчаларига айланиб, майда дисперс заррачалар кўринишида ҳавода хираликни юзага келтиради. Шу билан бирга шамол омилининг йўқлиги эса ҳавода кўринувчанликни пасайтириб юборади.
Айни вақтда Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосининг пастки қатламида (100-150 метргача) ҳарорат инверсияси (ҳаво ҳароратининг баландликка қараб ортиб бориши) вужудга келди.
Ҳарорат инверсияси – ҳавони вертикал ҳаракатларига тўсқинлик қилади, натижада майда заррачали (ПМ 2,5) ифлослантирувчи моддалар концентрацияси ошиб боришига сабаб бўлади.
Шу билан бирга, туман ва булдуруқ ҳодисалари таъсирида PM 2,5 майда дисперс заррачаларининг ортиши ўлчов воситаларида аниқланиб, AQI рейтингида Тошкент шаҳри 23 январь куни соат 7:00 - 9:00 оралиғида 317-кўрсаткич билан биринчи ўринга кўтарилди.
Айни дамда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида туман, булдуруқ ҳодисалари чекиниб, ҳавонинг майда заррачалар билан ифлосланиши пасаймоқда.
“Ушбу жараёнда атмосфера ҳавосининг зарарли ифлослантирувчи моддалар (CO, SO2, NH3, чанг) билан ифлосланиш ҳолати рухсат этилган меъёрий миқдорлардан ортмаган.
Автотранспорт ҳаракати натижасида азот икки оксиди миқдори 0,2-0,3 маротаба рухсат этилган меъёрий миқдорлардан ортгани қайд этилиб, ушбу кўрсаткич юқори даражадаги ифлосланиш ҳисобланмаган ҳолда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайди”, — дейилади муносабатда.