Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
«UzAuto Motors» шартномалар бўйича автомобиллар етказиб беришни бошлайди
Компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилди.
“UzAuto Motors” компанияси 17 январь санасидан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди.
Бундан ташқари компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилди.
Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.
“Ҳурматли харидорлар, шартномангиз бўйича автомобиль нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумот олиш учун ўз дилерлик марказингизга мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "UzAuto Motors" компанияси SAP ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириши ва маҳсулотларни инвентаризация қилиши муносабати билан барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни тўхтатган эди.