Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
“Ҳудудгаз Бухоро”нинг мансабдор шахслари қамоққа олинди – Бош прокуратура
Бош прокуратура маълумотига кўра, Бухоро вилоят прокуратураси, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари ҳамкорлигида вилоятдаги метан қуйиш шохобчалари ўрганилган. Ўрганиш натижаларида жами 26,2 млрд сўмлик табиий газ яширин равишда талон - торож қилингани аниқланган.
Таъкидланишича, “Д.А.” МЧЖга қарашли 2 та шохобча ва “О.Б.Г.” МЧЖга қарашли 1 та шохобчага келган табиий газ қувурларига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускуналари текширилганда, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд имплюс трубкасига ўрнатилган тамғани газ маҳсулотлари қувурларида ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқа тамғага алмаштириб, имплюс трубкасини маҳкамлаб, газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида ҳисоблагич диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажмини сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришган.
Бунинг оқибатида, “Д.Д.” МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик ҳамда “О.Б.Г.” МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон - торож қилиниб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 207-модда 1-қисми ҳамда “Д.Д.” МЧЖ ва “О.Б.Г.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Тергов ҳаракатлари Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўтказилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади Бош прокуратура маълумотида.