Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Наманганда қурилиши битмаган уйда ёнғин содир бўлди
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янги Наманган туманида қурилиши тугалланмаган уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 январь куни соат 14-35да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Наманган шаҳар Янги Наманган тумани “Шербулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги рақамсиз қурилиши тугалланмаган уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Келиб тушган хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига юборилган, соат 14-49да ёнғин қутқарув экипажи жойиган етиб бориб, соат 14-57да ёнғин қутқарувчилар томонидан содир бўлган ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида яшаш уйнинг шифт қисмидан 12 кв.м жойи ёниб зарарланган. Ёнғинда куйиб тан жарохати олган ҳамда ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар хонадонингизни иситиш мақсадида ўрнатилган асбоб-анжомлардан белгиланган қоида талаблари асосида фойдаланинг ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг”, — дейилади хабарда.