Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 225

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:22 / 2023-01-12 494 0 Ҳодисалар

Андижонда газ тармоғига ноқонуний уланиб олган «Sulton-House» МЧЖ раҳбари ҳибсга олинди

Ноқонуний уланиб олиш ортидан ушбу МЧЖга қарашли бинода чақнаш содир бўлган. Натижада 3 киши оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

world-news

Андижон шаҳрида газ тармоғига ноқонуний уланиб олган “Sulton-House” МЧЖ” раҳбари қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 19 декабрь куни фуқаро Ф.Қ.га қарашли “Sulton-House” МЧЖ томонидан Андижон шаҳар А.Навоий шох кўчаси 99-манзилда қурилган 8-қаватли бинонинг 34-хонадонида газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлган.  Чақнаш оқибатида фуқаролар М.Д, О.О ва М.К.лар оғир тан жароҳатлари олиб, марказий шифохонага ёткизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми б банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноят иши Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига қабул қилиниб, 2022 йил 20 декабрь куни фуқаро Ф.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми б банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш