Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

14:24 / 2023-01-12 456 0 Ҳодисалар

Фарғонада ҳужра очиб, ноқонуний диний таълим бераётган эркак ушланди

У таҳсил бераётган ҳужрадан 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган. 

world-news

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида вояга етмаганларга диний таълим берган эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 январь куни Ёзёвон туман ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда “Наврўз” маҳалла ҳудудида яшовчи 1981 йилда (42 ёш) туғилган М.А тўлиқ диний маълумотга эга бўлмай туриб, диний идоралар рухсатисиз, яшаш хонадонида ҳужра ташкил этиб, 10 нафар вояга етмаган болаларга диний адабиётидан фойдаланиб, 2023 йилнинг январь ойининг бошидан буён, таълим бераётганлиги аниқланган. У таҳсил бераётган ҳужрадан 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган имом-хатиб ушлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш