Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистонда порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар амнистияга тушмайди, таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаши тақиқланади, бировнинг шахсий фото-видео ва ёзишмаларини тарқатиш билан шантаж қилиш учун жиноий жавобгарлик бўлади.

Ўзбекистонда хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, фоҳишаликка жалб қилиш, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Хусусан, уларга нисбатан:
➖ жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди;
➖ аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш, номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш учун жазо оғирлаштирилмоқда;
➖ шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик (интим ҳаёт дахлсизлигини бузиш) учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;
➖ жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш: унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда;
➖ шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, эркинлиги, шаъни ва қадр қимматига, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлаши тақиқланмоқда.



