Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

14:45 / 2023-01-11 402 0 Жамият

Сурхондарёда қарийб 54 минг яқин мурожаатчи кадастр паспорти шакллантирилди – С.Шаймарданов

2022 йилда Сурхондарёда қарийб 54 мингга яқин мурожаатчининг кадастр паспорти шакллантирилган. Бу ҳақда Effect.uz’га кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи С.Шаймарданов хабар берди.

world-news

Маълум қилинишича, бугунги кунда Давлат кадастрлари палатаси томонидан аҳолига 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилиб, кадастрга оид давлат хизматларини кўрсатиш электрон тарзда амалга оширилади. Бунда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб ижроси таъминланади.

Хусусан, Сурхондарёда 2022 йилда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 54 005 та кадастр кадастр паспорти шакллантирилган. Ушбу 54 005 та кадастр паспортидан 2 570 таси ДХМ томонидан бекор қилиниб, 10 840 таси рад этилган, 1 151 таси тўлови кутилмоқда, 39 404 таси якунланган ҳамда 8714 таси муддати ўтган ҳисобланади.

«Кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат вилоятнинг Термиз шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар 9 415 тани ташкил қилган. Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Термиз шаҳрида 9 415 та, Ангор туманида 2 713 та, Бандихон туманида 1005 та, Бойсун туманида 1 339 та, Денов туманида 6 859 та, Жарқўрғон туманида 4 103 та, Музработ туманида 2 353 та, Олтинсой туманида 1 418 та, Қизириқ туманида 1 811та, Қумқўрғон тумани 4 712 та, Сариосиё туманида 3 097 та, Шеробод туманида 2 616 та, Шўрчи тумани 4 106 та, Термиз тумани 5 230 та ва Узун туманида 3 228 та ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган», - дейди Бошқарма бошлиғи С.Шаймарданов

Изоҳлар 0

Фикр билдириш