Сўнгги янгиликлар
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Йўл тор, маршрут қатнови кам, аҳоли эса норози
Сўх тумани аҳолисининг талаби нега қондирилмаяпти?
«Регистон» мажмуасига 2022 йилда 1 миллиондан ортиқ турист ташриф буюргани маълум қилинди
Самарқанд вилоятидаги «Регистон» ансамблига 2022 йилда 1 027 951 нафар маҳаллий ва хорижий туристлар ташриф буюрди.

Маълумки, «Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» дея эътироф этилаётган Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти ҳисобланади. UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси айнан Самарқандда ўтказилади.
Бу бежизга эмас, албатта. Чунки мажмуада меҳмонларга хизмат кўрсатиш юқори даражада ташкил қилинган. Хусусан, «Регистон»га кирган туристлар учун экскурсовод ёки аудио-гид хизматидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Таъкидлаш керакки, 2022 йилда «Регистон» ансамблини янада такомиллаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, йил давомида олиб борилган реставрация ва консервация ишларида топилган ноёб тарихий ашёлар «Тиллакори» мадрасасидаги «Самарқанд тарихий суратларда» номли экспозициядан ўрин олди.
Шу билан бирга, 2022 йил 27 август куни «Шердор» мадрасасидаги «Суратларда акс этган тарих» экспозициясидан ўрин олган «Мударрис ва талабалар» композициясидаги ҳайкаллар мумдан ясалган реалистик ҳайкаллар билан алмаштирилди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти директори, академик Шуҳрат Эгамбердиев томонидан вақтинчалик ўрнатилган қуёш соати жорий йилнинг январь ойида темир материалдан ясалган соат билан алмаштирилиб, махсус мармар устунга ўрнатилди.
Қайд этиш жоизки, «Регистон» ансамблидаги жорий ва капитал таъмирлаш ишлари Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда бажарилмоқда.
Жумладан, «Улуғбек» мадрасаси шимолий кўча фасадларининг 75,0 м2 қисми, «Шердор» мадрасаси жанубий кўча фасадларининг 60,0 м2 қисми, «Шердор» мадрасасининг ички ҳовли қисмидаги тимпан ва панноларнинг 60м2 қисми, «Тиллакори» мадрасасининг ички ҳовли қисмидаги тимпан ва панноларнинг 25м2 қисми реставрация қилинди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1–8 январь кунлари «Регистон»га жами 17 009 нафар турист келган. Шулардан 11 085 нафари маҳаллий (2 645 нафари болалар) ва 2 979 нафари хорижий (300 нафари болалар) туристлардир.



