Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Андижонда тез ёрдам инспектори пора билан қўлга тушди. Филиал директори ва кадрлар бўлими бошлиғи «учди»
Айни вақтда ушбу воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг кадрлар бўлими инспектори Ж.М. пора олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, Ж.М. 2022 йил 25 декабрь санасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон ҳудудий филиалининг кадрлар бўлимида инспектор сифатида иш бошлаганлиги аниқланди.
У 2023 йил 7 январь куни соат 13:00 лар атрофида Андижон шаҳрининг Сой маҳалласи ҳудудидаги дорихона олдида фуқарони ишга олиб кириб қўйиш эвазига ундан 400 АҚШ долларини олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Айни вақтда ушбу воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вазирлик томонидан ушбу ҳолат ўрганилиб, эътиборсизлиги оқибатида коррупциявий ҳолат содир этилишига шароит яратиб берганлиги, муассаса ходимлари ўртасида етарлича тушунтириш ишларини олиб бормаганлиги учун Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали директори И. А. ва кадрлар бўлими бошлиғи Э.Х. эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинганини айтган эди.