Qidirish

18:10 / 2023-01-08 401 0 Жамият

Наманганда икки нафар бола оғир аҳволда шифохонага олиб келинди. Улардан бири вафот этган

Ҳозирда содир бўлган холат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

world-news

Наманган вилояти Чуст туманида вояга етмаган икки нафар бола шифохонага олиб келинган, улардан бири вафот этган. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, бугун, 8 январь куни соат 11:22 да Чуст тумани Тиббиёт бирлашмасини берган маълумотига асосан Чуст тумани “Ёрқишлоқ” Махалла фуқаролар йиғини худудидаги хонадонларни бирида ота-онаси қарамоғида яшаган вояга етмаган 2014 йилда туғилган ва укаси 2019 йилда туғилган ўғил болалар соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уйидан туман тиббиёт ходимлари томонидан шифохонага олиб келинган. 

2014 й.т ўғил болага туман Тиббиёт бирлашмасида биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган. Ҳозирда содир бўлган холат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўлим сабаби аниқланмоқда. Якуний хулоса суд мед тиббий экспертизаси хулосасидан сўнг маълумот берилади. Ҳурматли фуқаролар хонадонингизни иситиш мақсадида газ, электр, кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғилардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!!!”, — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш