Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Silk Road Samarkand» халқаро туризм марказида болалар учун янги йил хайрия тадбири бўлиб ўтди
Тадбирда 450 нафар болажонлар эртак қаҳрамонлари, “Дисней” маликалари, “Санта Клаус”, Қорқиз, “Гринч” ва бошқа супер қаҳрамонлар билан учрашишди.
Кеча, 6 январь куни “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида болалар учун янги йил спектаклининг хайрия намойиши бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги, “Silk Road Samarkand” туристик маркази, шунингдек, “Eriell” ва “Enter Engineering” компаниялари кўмагида ташкил этилди.
Таъкидлаш керакки, Самарқанд вилоятидаги оилавий болалар уйлари ва SOS маҳалласи тарбияланувчилари, шунингдек, қандли диабетга чалинган болалар “Қорбобо сайёрасида” тамошалари меҳмони бўлишди.
Тадбирда 450 нафар болажонлар эртак қаҳрамонлари, “Дисней” маликалари, “Санта Клаус”, Қорқиз, “Гринч” ва бошқа супер қаҳрамонлар билан учрашишди.
Хайрия тадбиридан кўзланган мақсад таътил вақтида болажонларнинг вақтини янада мазмунли ўтказиш ва уларга қувончли лаҳзаларни ҳадя этишдир.
Маълумот учун, Самарқанд “Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” дея эътироф этилмоқда. Қолаверса, 2023 йилда Бутунжаҳон туризм пойтахти ҳам ҳисобланади. Самарқанд шу йили Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессиясига мезбонлик қилади.