Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
«Янгийўлдаги АГТКШ қарийб 11 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани тасдиқланди» — Энергетика вазирлиги
Вилоят прокуратураси томонидан мазкур шохобча ва "Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 3 январь куни ўтказилган назорат тадбирида Янгийўл туманида жойлашган «Ҳамкор газ сервис» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган эди.
Маълум бўлишича, мазкур АГТКШ белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги ҳамда шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги, яъни шохобча фаолият кўрсатаётган бўлсада ускуна ишламаётганлиги (кўрсаткичлари “0” ҳолатда эканлиги) аниқланган эди.
Ўтказилган экспертиза натижасига кўра, шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунасига кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида ташқи таъсир кўрсатилганлиги ўз тасдиғини топди.
Унга кўра, шохобча 2022 йилнинг август ойидан 2023 йилнинг 3 январь кунига қадар 10 млрд 791 млн сўмлик жами 11 млн метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланб келгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят прокуратураси томонидан мазкур шохобча ва «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.