Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:54 / 2023-01-05 519 0 Жамият

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Кушербаев қишқи таътилни узайтиришни таклиф қилди

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

world-news

Хабарга кўра, 9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача; шимолда кечалари 17-22 даража совуққача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 даража совуққача, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. 

Депутатлик фаолиятини якунлаган Расул Кушербаев аномал совуқ об-ҳавонинг кириб келиши сабабли Ўзбекистондаги таълим муассасаларида қишки таътил муддатини узайтиришни таклиф қилди.

“Ҳозирданоқ уйларни ва иш жойларини исссиқлик билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриб қўйиш керак. Таълим муассасалари учун таътил муддатини чўзиш масаласини ҳам ўйлаб кўриш керак бўлади”, — деб ёзди депутат.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш