Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Тошкентда «Док-1 Макс» дорисидан заҳарланган бола вафот этдими?
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига “Док-1 Макс” сиропи истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида (Ўртасаройда) “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига “Док-1 Макс” сиропи истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган.
Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилди, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.
Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача “Док-1 макс” препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган.
“Ҳозирда ҳудудлардаги барча дорихоналарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилиб, “Quramax” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари йиғиштириб олинган.
Аҳоли орасида дори-дармонларни шифокор кўрсатмасисиз, палапартиш истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари бўйича шифокор ва патронаж ҳамширалари томонидан уйма-уй юриб, тушунтириш олиб борилмоқда. Бу жараёнда хонадонлардаги шахсий дори қутилари ҳам кўздан кечирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг, Қашқадарёда 1 нафар, Фарғонада бир нафар бола вафот этди. Сирдарё вилоятида 7 нафар бола сиропдан заҳарланган. Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Ўзбекистонда “Quramax” дори воситалари сотилишини тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.



