Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:19 / 2023-01-05 574 0 Ҳодисалар

Андижонда 11 синф ўқувчиси ижарага олинган «Spark»’да 4 нафар синфдоши билан ЙТҲга учради

Автоҳалокатнинг келиб чиқишига оиладаги муҳит ҳам сабаб бўлган, дейди ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори.

world-news

Андижон вилоятида вояга етмаган бола мактабдошлари билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобиль бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Sevimli телекананалининг Zamon дастурида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, 17 ёшли бола тўрт нафар синфдоши билан Spark машинасини ижарага олиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. 

Оқибатда ўқувчилардан бири кўкрак қафаси эзилиши ва бош мия чаноқ қисми ёпиқ синиши жароҳати билан шифохонада вафот этган. Қолган болалар ҳам касалхонада оғир аҳволда қолмоқда.

“ЙТҲ содир этган ўқувчининг оилавий шароитини ўрганганимизда ота-онаси чет давлатга ишлагани кетган, у эса бувисининг қарамоғида бўлган. Автоҳалокатнинг келиб чиқишига оиладаги муҳит ҳам сабаб бўлган”, — деди вилоят ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори Диёрбек Абдураззоқов.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш