Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

01:01 / 2023-01-05 313 0 Жамият

Самарқандда «Док-1 Макс»дан заҳарланган 3 ёшли бола ҳаётга қайтди

Абдуллажон Файзиддинов Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Док 1 Макс” сиропидан заҳарланиб ҳаётга қайтарилган тўртинчи бола. Лекин тиббиёт марказида айнан шу сиропнинг зарари туфайли 18 нафар гўдак ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

world-news

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланган 3 ёшли Абдуллажон ҳаётга қайтди. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилди.

Хабарга кўра, жонлантириш бўлимидаги синовли кунлардан сўнг 3 ёшли Абдуллажон нефралогия бўлимига ўтказилди.  Боланинг онаси Дилноза Бойқобилова улар Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманидан келганларини айтади:  

“Абдулло жуда оғир аҳволда бўлганда келганмиз. Бунгача мен Док-1 Максдан 4 кун берганман. Иситмаси чиққанда аптекага боргандим. Шуни ичиринг, гриппга ҳам, шамоллашга ҳам, температурага ҳам шу яхши деб берди. 21 декабрдан пешоб чиқмай қолди. Эртасига бу ерга олиб келдик”, — дейди боланинг онаси. 

Дилнозанинг айтишича, болани олиб келган кунларда интернетдаги хабарлар бир томон, боланинг аҳволи бир томон бўлиб аёл буткул тушкунликка тушган. 

Фақат йиғлардим. Ахир, етти кун сиймади. Овқат ҳам емайди, гапирмайди ҳам, мен билан иши ҳам йўқ, фақат ухларди. Шифокорлар,ҳамширалар туну кун қарашди. Бу инсонларга мингдан минг раҳмат. Болам, шукур кўзини очди, — деб қўшимча қилди Дилноза. 

Тиббиёт марказининг гемодиализ бўйича мутахассиси Баҳодир Ғаниев болага заҳарланган сиропдан кам дозада берилгани катта ёрдам бўлганини айтди.  Шифокор Абдуллажонга 2-3 кундан сўнг жавоб бериш мумкинлигини маълум қилди.

Бизларга келганда сиймай қўйганининг учинчи куни эди. Келган куннинг ўзида жонлантириш бўлимига ётқизилиб интенсив даволаш олиб борилди, гемодиализ муолажаси амалга оширилди, яъни қони тозаланди.

Роса бир ҳафтада сийдик пайдо бўлди. Шунда ҳам жонлантириш бўлимида олиб қолдик, яна қонни тозалаб турдик. Бу муолажа буйрак ишини қилиб беради, қонни тозалаб яна ўзига қайтариб беради”, — дейди шифокор. 

Абдуллажон Файзиддинов Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Док 1 Макс” сиропидан заҳарланиб ҳаётга қайтарилган тўртинчи бола. 

Лекин тиббиёт марказида айнан шу сиропнинг зарари туфайли 18 нафар гўдак ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.  Марказ раҳбарияти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган сиропнинг зарари ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг,  Қашқадарёда 1 нафар, Фарғонада бир нафар бола вафот этди. Сирдарё вилоятида 7 нафар бола сиропдан заҳарланган. Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Ўзбекистонда “Quramax” дори воситалари сотилишини тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш